Руминия билан Болгария 2007 йил 1 январдан Европа Иттифоӄига аъзо бўлиш учун Люксембургда шартнома имзолади.

Лекин бу мамлакатларда бир ӄатор сиёсий ва иӄтисодий ислоҳотлар ӄилинмаса Европа Иттифоӄига аъзо бўлиши 2008 йилга сурилиши мумкин.
Нидерландия Ташӄи ишлар вазири Бернард Бот бу борада шундай баёнот берди:
- Биз кўп сохалардаги холатларни аввалгидай тахлил этиб борамиз. Агар юксалиш кўринмаса Европа Иттифоӄига аъзо бўлишни яна бир йил ортга сурамиз. Мен бундай бўлмаслигига ишонаман, бу ўринда кўп нарса Руминия ва Болгариянинг ўзига боғлиӄ.