Қозоӄ журналисти Ирина Петрушевани Россия ҳуӄуӄ тартибот органлари озод ӄилди.

Эслатиб ўтамиз, Петрушева Қозоғистон милицияси илтимосига кўра шанба куни Россияда хибсга олинган эди.
Россия расмийларига кўра, Петрушева Россия фуӄароси бўлгани учун озод этилган. Қозоғистонда чиӄадиган «Республика» номли мухолифат газетаси Бош муҳаррири бўлган Петрушевани ӄозоӄ ҳуӄуӄ тартибот органлари маҳаллий ӄонунларни бузганликда айблаган. Инсон ҳуӄуӄлари ҳимоячилари эса бу айблов ортида сиёсий сабаблар борлигини таъкидлашган эди.