Франция Хитойдан тўӄимачилик маҳсулотлари импортини чеклаш бўйича шошилинч чоралар кўришни сўраб, Европа Иттифоӄи комиссиясига мурожаат ӄилди.

Бундай талаб билан Европа Иттифоӄига аъзо 25 мамлакатнинг 13таси мурожаат ӄилди. Чекловлар тизими бекор ӄилинганидан сўнг,бу йил Хитой тўӄимачилик маҳсулотларининг Европа Иттифоӄига аъзо мамлакатларига импорти ҳажми бирданига ошиб кетди.
Европа Иттифоӄи комиссияси раҳбарларидан бири Петер Манделсон бу борада бундай маълумот берди:
- Турли молларнинг импорти 51%дан 534%гача ўсиб кетди. Шунинг учун мен Европа Иттифоӄига масалани ўрганишни ва Хитой билан сўзлашувлар олиб боришни таклиф ӄиламан.
Хитой айни масалада, импортга ӄарши чоралар кўрилиши эркин савдога ҳамда Европа Иттифоӄи билан Хитой Халӄ Республикаси орасидаги муносабатларга путр етказиши мумкинлигини билдирди.