Бугун 100 га яқин намойишчи Қирғизистон Олий суди биносига кириб¸ судяларнинг истеъфо беришини талаб қилди.

Намойишчилар талаблари бажарилмагунга қадар бинони тарк этмаслигини билдирди. Улар судяларни собиқ Президент Асқар Ақаев режими даврида коррупцияга йўл қўйганликда айбламоқда.
Намойишчиларнинг кўпчилигини парламент сайловида қатнашган бироқ ютқазиб қўйган номзодлар тарафдорлари ташкил қилди.