АҚШ Шимолий Кореянинг ядровий дастури бўйича олтитомонлама музокараларда ӄатнашишга ӄарши эмас.

АҚШ Давлат Котиби ёрдамчиси Кристофер Хилл бу ҳаӄида баёнот бериб, муаммони ҳал ӄилишда бу музокаралар энг тўғри усул эканлигидан Вашингтон аввалидай фикрда, деди.
Кристофер Хилл Шимолий Корея билан музокаралар олиб боришда Америка томонидан асосий вакил ҳисобланади. АҚШ Давлат Котиби ёрдамчисининг музокараларда ӄатнашувчи мамлакатларга сафари шу ҳафтада якунланади.