Афғонистонда парламент сайловлари олдидан депутатликка номзодларни рўйхатдан ўтказиш ишлари бошланди. Сайловлар 18 сентябрда ўтказилади.

БМТ ва Афғонистон муштарак сайлов комиссияси расмийси Саид Аъзамнинг айтишича¸ номзодлар парламентнинг қўйи палатасига сайловларда қатнашиш учун уч ҳафта ичида рўйхатдан ўтишлари керак.
Сайлов комиссияси донор давлатлардан сайловларни ўтказиш учун 148 миллион доллар сўраган.