Бугун Ироқда исëнчилар ҳужумларни яна давом этдирди.

АҚШ ҳарбий кучлари қўмондонлигининг билдиришича¸ пайшанба куни Ироқ шимоли-ғарбида содир этилган бомба ҳужуми оқибатида Американинг тўрт аскари ҳалок бўлди.
Шимолдаги Мосул шаҳрида мина ўрнатилган машина портлагани натижасида йўловчи бир аëл нобуд бўлди¸ Ироқнинг тўрт аскари жароҳатланди.
Бағдодда Ироқ хавфсизлик кучларига қилинган ҳужум оқибатида камида бир полиция ходими қурбон бўлди.
Жума куни Ироқнинг турли ҳудудларида мина ўрнатилган машиналар портлатилгани натижасида камида 50 одам ҳалок бўлди ва 100 дан зиëд киши яраланди.