Бугун Папа Бенедикт Ўн олтинчи Ватикандаги қароргоҳи деразасидан Авлиë Петер майдонида тўпланган минглаб зиëратчиларга қарата биринчи бор нутқ сўзлади.

Папа Бенедикт ўз маърузасида Иоан Павел Иккинчининг анъаналарини давом эттиришини таъкидлади. У шунингдек¸ православ христианларни Пасха байрами муносабати билан табриклади ва христианлар бирлиги учун фаолиятлар давом эттирилишини умид қилди.
Папа Бенедикт биринчи май байрами куни сўзлаган нутқида иш жойларида инсон шаънини ҳурмат қилишга чақирди.