Люксембургда Япония Бош вазири Дэюнъитиро Коидзуми Европа Иттифоӄи раҳбарияти билан музокаралар олиб борди.

Япония Бош вазири Хитойга ӄурол-аслаҳалар етказиб бериш эмбаргонини бекор ӄилмасликка Европа Иттифоӄини даъват ӄилди. Ўз ўрнида Европа Иттифоӄи раҳбарияти эмбаргони бекор ӄилиш мумкин бўлганида ҳам бу Осиёга хавф туғдирмаслиги борасида Япония Бош вазирига жавоб берди.
Айни чоғда Брюсселдаги Европа Иттифоӄи саммитида тадӄиӄот ўтказувчи халӄаро ядровий реактор ӄурилиши юзасидан ҳам муҳокама бўлади. Бунда Япония, Жанубий Корея ва АҚШ тадӄиӄот ўтказувчи халӄаро ядровий реакторни Японияга; Франция, Россия ва Хитой эса Францияга ӄуришни таклиф ӄилаяпти.