Туркия Бош вазири Ражаб Тайиб Эрдўғоннинг Яӄин Шарӄӄа сафари давом этаяпти.

Бугун Туркия Бош вазири Рамоллоҳда Фаластин раҳбари Махмуд Аббос билан учрашди.
Учрашувдан кейин Эрдўғон, Яӄин Шарӄдаги вазиятни барӄарорлаштиришга агар Исроил ва фаластинликлар ундан ёрдам сўрашса Туркия бунга тайёрлигини айтиб баёнот берди.
Фаластин раҳбари билан учрашишдан аввал Ражаб Тайиб Эрдўғон Исроил Бош вазири Ариэль Шарон билан музокаралар олиб бориб, Ғазо минтаӄасида иӄтисодий тикланиш учун Туркиянинг катта хиссаси бўлишини таъкидлаган эди.
Шунингдек бугун Туркия бош вазири Қуддусда мусулмонларнинг энг муборак жойларидан бири саналувчи Ал-Ахса масжидида бўлди.