2 май куни Нью-Йоркдаги БМТ штаб квартирасида ядровий ӄуролларни тарӄатмаслик ҳаӄидаги Шартнома бўйича конференция очилди.

Шартнома ӄандай бажарилаётганини ҳар беш йилда бир 190 мамлакатдан вакил йиғилиб муҳокама ӄилади.
2003 йили шартномадан чиӄиб кетган Шимолий Кореянинг ва АҚШ фикрича - ядровий ӄурол ишлашга ҳаракат ӄилаётган Эроннинг ядровий дастурлари ҳозирда экспертларни кўпроӄ хавотирга солаяпти.
Шу ўринда, ядровий салоҳиятга эга йирик давлатлар ӄуролсизланишда ўз ваъдаларини секин бажараётганидан кўп мамлакатлар норози.