Афғонистондаги ўӄ дори саӄловчи омборхонада кучли портлаш содир бўлди.

Портлашдан 28 одам ҳалок бўлди ва ўнлаб одамлар яраланди.
Портлаш Кобул шимолидаги Боғлан вилоятида содир бўлди.
Маҳаллий ҳокимиятга кўра, портлаш оӄибатида атрофдаги уйларга ҳам зарар етган. Ҳалок бўлганлар орасида болалар ва аёллар бор.
Шунингдек бугун Афғонистоннинг жанубидаги Қандаҳор вилоятида ҳам масофадан бошӄарилувчи мина портлашидан 2 нафар полиция ходими ҳалок бўлди ва 4 киши жароҳатланди.