Россиянинг «LUKoil» компанияси Каспий денгизининг Қозоғистонга тегишли қисмида нефт заҳираларини аниқлаш бўйича дастлабки бурғулаш ишларини бошлади.

«LUKoil» компанияси матбуот хизмати маълумотига кўра, бурғулаш ишлари Тюб-Караган хавзасида амалга оширилмоқда. Мутахассислар бу ҳавзада 320 миллиондан 7 миллиард тоннагача нефт заҳираси бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.