Покистонда «Ал-Қайда» раҳбарларидан бири Абу Фараж ал-Либби 5 нафар жангари билан бирга ҳибсга олинди.

Покистон Ички ишлар вазири Афтаб Хан Шерпао бу борада баёнот берди:
- Абу Фараж ал-Либби ҳибсга олинганини расман маълум ӄиламан. Уни ӄўлга олишга ёрдам берган одамга 10 миллион доллар ваъда ӄилинган эди. У бир неча кун аввал ҳибсга олинган. Айнан Абу Фараж ал-Либби Покистон президенти Парвез Мушаррафга 25 декабрда суиӄасдни уюштиришган.
Асли Ливанлик ал-Либби Усама бин Ладиннинг дўсти ва «Ал-Қайда» тармоғидаги учинчи шахс бўлган.