Ироӄда бир неча портлашлар бўлди.

Бағдод жанубидаги Сувайра шаҳри бозорида юз берган портлашда 14 киши ҳалок бўлди ва камида 40 одам жароҳатланди.
Эрталаб Тикрит шаҳридаги портлашда 7 полиция ходими ҳалок бўлган эди. 8 нафар полициячи жароҳатланганди.
Айрим маълумотларга ӄараганда, полиция ходимлари кичик автобусда шаҳар четидаги блок постлар ёнига келганида, уларнинг ёнида мина ўрнатилган автомобил портлаган. Автомобилни худкуш кимса портлатиб юборган.