Америка суди Россиянинг Атом энергетика вазири Евгений Адамовга расман айблов эълон ӄилди.

Евгений Адамовга АҚШда 60 йилгача ӄамоӄ жазоси ва ӄарийб 2 миллион доллар миӄдорида жарима тахдид ӄилмоӄда.
Адамов ва уни америкалик шериги Марк Каушинский Россиянинг ядровий объектларини хавфсизлигини таъминлашга Америка ҳукумати томонидан ажратилган пул маблағларини ўзлаштиришда айбланмоӄда.
Адамов Швейцарияда ҳибсга олинган эди. У АҚШга жўнатишларини рад ӄилганди. Жума куни Бернедаги Россия элчихонаси вакиллари Адамовни кўргани борди. Элчихона вакили Игорь Петров бу ҳаӄда маълумот берди:
- У ўзига ӄўйилган айблар бўйича ўзини мутлаӄо айбдор эмасман, деб ҳисоблайди. Швецариядаги барча воӄеаларни провокация деб билади ва айтиб ўтганимдек у ўзини асло айбдор эмас деб ҳисоблайди.