Якшанба куни Эрон ҳукумати Теҳроннинг янги халқаро аэропорти ҳар томонлама хавфсиз¸ деб баëнот берди.

Ўтган ой охирларида Британия¸ Канада ва Австралия ушбу аэропорт ишга тушишидан бир кун олдин унинг хавсизлигидан хавотирланиб¸ саëҳатчиларга бу аэропортдан фойдаланмасликни тавсия қилган эди.
Эрон Ташқи ишлар вазири Ҳамид Ризо Осифий бугун матбуот анжуманида айтишича¸ янги аэропортнинг хавфсизлигига шубҳа йўқ ва у аллақачон ишга тушган.