Москвада Яӄин Шарӄ муаммолари бўйича Россия, АҚШ, БМТ ва Европа Иттифоӄи раҳбарларининг учрашуви бўлди.

АҚШ Давлат Котиби Кондолиза Райс баёнотига кўра, учрашув ӄатнашчиларининг ҳаммаси Яқин Шарқ «йўл харитаси» тинчлик режасини маъӄуллади.
БМТ Бош Котиби Кофи Аннан Ғазо минтаӄасидан исроилликларни «бутунлай ва умуман» чиӄиб кетишининг муҳимлигини таъкидлади.
Холис томонлар ҳам ҳалӄаро кузатувчилар назоратида Ғазо минтаӄасида ва Иордан дарёси ғарбий сохилида бўлган сайловларни демократик руҳда ўтганини ӄайд этди.