Қозоғистондаги “Хабар” ахборот агентлиги бош директори Жанар Абдилдина автомобил халокатида нобуд бўлди.

Сешанбага ўтар кечаси Абдилдина кетаётган машина Алмати шаҳрида бошқа автомобил билан тўқнашиб кетган. Қозоғистон милицияси маълумотига кўра, авария қаршидан келаётган автомобил хайдовчиси айби туфайли содир бўлган.