Ўзбекистон президенти Ислом Каримов таклифига кўра Жанубий Корея президенти Ро Му Хун бугун икки кунлик ташриф билан Тошкентга борди.

Икки давлат раҳбарлари ўртасидаги музокара чоғида Ўзбекистондаги нефт ва газ заҳираларини биргаликда ўзлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон-Жанубий Корея иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган бошқа ҳужжатлар ҳам имзоланиши кутилмоқда.