Шимолий Кавказда сув тошӄини рўй бериб,фавӄулодда ҳолат юзага келди.

Чеченистонда 8 та район тошӄиндан зарар кўрди. Икки мингга яӄин аҳоли кўчирилди. Грозний маркази сув остида ӄолди.
Ингушетияда Сунжи дарёси соҳилидаги аҳоли кўчирилаяпти. Бу ерда сув сатҳи 2 метрга кўтарилди.Чечен ӄочоӄлари жойлашадиган бино зарарланди.
Терек дарёсининг суви газ магистралига зарар етказгани оӄибатида Шимолий Осетияда 25 минг аҳоли табиий газсиз ӄолди.
Мутахассисларга кўра, дарёлардаги сув сатхининг кўтарилиши хавфи саӄланиб ӄолаяпти.