29 май куни Францияда Европа Иттифоқи конституцияси бўйича референдум ўтказилади.

Франция расмийлари сўнгги ҳафталарда референдумда фуқаролар Европа Иттифоқи конституциясига қарши овоз бериши мумкинлигидан хавотир билдириб келмоқда. Бироқ “Le Monde” газетаси ўтказган охирги сўров натижаларига кўра, фуқароларининг 52 фоизи Европа Иттифоқи конституциясини қўллаб-қувватлаши мумкинлигини кўрсатган.
Европа Иттифоқига аъзо 25 давлат учун умумий бўлган конституция қабул қилиниши учун уни Иттифоққа аъзо барча давлат тасдиқлаши лозим. Ҳозирга қадар уни олти давлат тасдиқлади.