Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Андижондаги воқеаларга бундай муносабат билдирди:

“Биринчидан, бу Ўзбекистоннинг ички иши. Биз бу давлатдан олинаётган хабарларни диққат билан кузатяпмиз. Сўнгги маълумотларга кўра, ҳозир у ерда вазият барқарорлашяпти. ... Бизнинг Ўзбекистондаги элчихонамиз Андижондаги саксонга яқин фуқароларимизга таллуқли барча маълумотни ўрганяпти. Элчихонамиз Ўзбекистон хавфсизлик хизмати билан ҳамкорликда улар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чоралар кўряпти. Ҳозирча уларнинг тақдирига оид нохуш хабар олингани йўқ”.