Ўзбекистон Бош прокуратураси матбуот вакили Светлана Ортиқова Исроилнинг Ўзбекистондаги элчихонаси олдида бир кимса отиб ўлдирилганини бундай изоҳлади:

“Ўлган одамнинг кимлиги аниқланди. У 1952 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Георгий Александров экан. Бу воқеа юзасидан текширув олиб бориляпти. Унда портловчи моддалар бўлмаган”.