Ўзбекистонга оид хабарлар қисқа сартларда.

15 май куни Андижонда зўравонлик воқеаси рўй бермади.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистон ҳукуматини зўравонликларга чек қўйишга ва мамлакатда инсон ҳуқуқлари ҳурмат қилинишига чақирди.

Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строу Андижонда ҳукумат кучлари норозилик намойишчиларини ўққа тутганини қоралади ва Ўзбекистон ҳукуматни демократик ислоҳотлар ўтказишга чақирди.

Якшанба куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Британия Ташқи ишлар вазири Жэк Строунинг баёнотига кескин норозилик билдирди.

Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Ўзбекистондаги воқеалар экстремистлар томонидан аввалдан режалаштирилганини айтди. 15 май куни Вена шаҳрида гапирган Лавровга асосланиб ИТАР-ТАСС ахборот агентлигининг билдиришича, Россия Ўзбекистон ҳукуматига қарши намойишчиларни тайёрлашда Афғонистон толибларининг қўли борлигига ишора қилувчи маълумотга эга.

Қирғизистон ҳукумати чегарани кесиб Қирғизистон ҳудудига ўтган ўзбекистонлик қочқинлар учун лагер ташкил этилганини билдирди.