Британия ва Франция Ўзбекистон ҳукуматидан халқаро ёрдам ташкилотлари ва халқаро кузатувчиларга мамлакатга киришлари учун рухсат беришни сўради.

Кеча Биртания Ташқи ишлар вазири Жек Стро Ўзбекистондаги танглик борасида жиддий хавотир билдирган ва норозиларга қарши куч ишлатилганини қоралаганди. У Ўзбекистон ҳукуматини шаффофликка ундади, ҳамда Қизил Хоч ва бошқа кузатувчилар учун вазиятни текширишга руҳсат беришга чақирди. Стро жаноблари Британия Ўзбекистонда демократия йўқлиги борасида кўпдан бери хавотирда бўлиб келганини айтган.