Германия ва Франция ҳам Андижондаги воқеаларни қоралади.

Хусусан, Германия Ташқи ишлар вазири Йошка Фишер Тошкент расмийларидан хорижий ёрдам ташкилотлари вакилларининг зўравонликлар содир бўлган худудларга киришлари учун ижозат берилиши ва зудликда бу юзадан ошкора суриштирув ўтказилиши лозимлигини айтди.