Ироқдан олинаётган хабарларга кўра, бугун байжи шаҳарчасида ҳудкуш томонидан содир этилган портлашдан икки полициячи ҳалок бўлган.

Шунингдек, юқори лавозимли полициячи ўз уйидан чиқиб кетаётганидан номаълум шахс томонидан отиб ўлдирилган.
Бошқа хабарларга кўра, Бақуба шаҳарчасида содир этилган портлаш оқибатида 14 киши жароҳатланган.
Ўтган ойда Ироқнинг янги ҳукумати тузилганидан бери зўравонликларнинг кучайиши оқибатида 500га яқин одам қурбон бўлган.