Қирғизистон муваққат президенти Қурманбек Бакиевнинг бугун Душанбега расмий сафар билан бориши кутилмоқда.

Сафар чоғида Бакиев Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонов билан учрашади.
Шунингдек, Бакивенинг Баткен Конибодом электр энергияси кўпригини очиш маросимида қатнашиши кутилмоқда. Бу кўприк икки давлатга ўз электр эенргиясини учунчи томонга сотиш имконини очиб беради.
Икки давлатнинг газ ва нефт заҳирлари етарли бўлмаса ҳам, чет давлатларга сотиш учун етарли электр энергиясини таъминлаб бера оладиган гидроэлектрстанциялари бор.