Ўзбекистон ташқарисида, Лондон, Вашингтон, Женева ва Алмати шаҳарларида Ўзбекистон Прзеиденти Ислом Каримов ҳукуматига қарши норозилик намойишлари ўтказилди.

Ҳозирда Швейцарияда мухожирликда яшовчи таниқли ўзбек ёзувчиси ва собиқ сиёсий махбус Сафар Бекжон Женевада ўтказилган тадбир ҳақида гапиради:
“Ўтказилаётган тадбирдан мақсад халқаро ҳамжамиятнинг диққатини диктатор Каримовнинг тинч аҳоли намойишини қонли бостиргани, тинч аҳоли ўлдирилганига қаратишадн иборат.”
Бугун бир гуруҳ Қозоғистонликлар ҳам Алматидаги Ўзбекистон элчихонаси олдида Қаримов режимига қарши норозилик намойиши ўтказди.
Намойиш иштирокчиларидан бири Алматилик Михаил Сизов гапиради:
“Тинч намойишчиларга куч қўллаш Ўзбекистон ҳукуматининг заиф ва қўрқоқ эканлигидан далолатдир. Биз тинч аҳолига нисбатан қурол ишлатган Ўзбекистон ҳукумати ҳатти-ҳаракатларини қоралаймиз.”
Кеча, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси олдида Ҳизб ут-Таҳрир ташкилоти аъзолари норозилик намойишлари ўтказди. Бу ҳақда ташкилот матбуот котиби доктор Имрон Воҳид озодлик радиосига буларни айтди:
“Ҳизб ут-Таҳрирининг тахминан 40 аъзоси Ўзбекситоннинг Лондондаги элчихонаси ховлисига бостириб кирди. Улар бир соат давомида элчихона ховлисида ўтириб норозилик наомийши ўтказди. Улар ўзларини кишанлар билан бинога маҳкамлаб олди ҳамда охирги кунларда Каримов режими томонидан вахшийларча тўкилган андижонлик мусулмонлар қони рамзи сифатида элчихона биноси деворларини қизил бўёқ билан бўяб ташлади.”
Доктор Воҳиднинг озодлик радиосига айтишича, Ўзбекистоннинг Лондондаги элчихонаси олдида Каримов ҳукуматига қарши норозилик намойишлар бугун ҳам давом этади.