Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов БМТ Бош котиби Кофи Аннанга Ўзбекистон шарқида рўй берган зўравонлик юзасидан халқаро тергов олиб боришга қарши эканини билдирди.

БМТ ва Европа Иттифоқи Ўзбекистон ҳукуматини Андижондаги воқеалар юзасидан халқаро текширувлар олиб боришга чақиришда етакчилик қилмоқда.
Пайшанба куни БМТ Бош котиби Ўзбекистон Президенти билан телефон орқали суҳбатлашганида Каримов Аннанга вазият назорат остида эканлиги¸ масъул шахслар жавобгарликка тортилиши юзасидан керакли чоралар кўрилиши ва халқаро тергов олиб боришга зарурат йўқлигини айтган.