Бугун Москвада Ўзбекистон элчихонаси олдида Андижонда тинч аҳоли ўққа тутилишига қарши норозилик намойиши ўтказилди.

Норозилик тадбирида Россиядаги инсон ҳуқуқлари ташкилотлари, Халқаро Амнистия, Мемориал фаоллари, Россиядаги ўзбек жамоаси вакилларидан иборат 20дан ортиқ одам қатнашди. Улар қўлларига "Каримовни маҳғкамага тортиш керак", "Йўқолсин ўзбек Пиночети" деган сўзлар ёзилган плокатларни кўтариб андижондаги қонли воқеаларга ўз норозиликларини билдирдилар. Москвадаги норозилик намойиши тафсилотлари билан дастур давомида танишасиз.