Ўш вилояти ҳокими Анвар Ортиқовнинг билдиришича¸ Россия ва Қирғизистон расмийлари терроризмга қарши курашда ҳамкорликни ошириш мақсадида Қирғизистонда Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини очиш масаласини муҳокама қилмоқда.

Ўтган йили Россия пойтахт Бишкек яқинидаги Қантда ўзининг ҳарбий ҳаво базасини очган эди.
Ортиқовнинг айтишича¸ Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини Ўш вилоятида очиш тўғрисида дастлабки музокаралар бўлиб ўтган. Аммо Қирғизистон ҳукумати ҳали бу тўғрида қарор бергани йўқ.
Россиянинг “Время Новостей” газетаси бугун ëзишича¸ Россия Давлат думасининг МДҲ масалалари бўйича раиси Андрей Кокошин ўтган ҳафта Бишкекка сафар қилганида Қирғизистонда Россиянинг иккинчи ҳарбий базасини очиш масаласини муҳокама қилган.
Ўш вилояти ҳокими Анвар Ортиқов бу ҳақдаОзодлик радиосига буларни айтди:
“Биринчидан бу масала ҳукуматлар даржасида ҳал қилинади. Мен Россия делегацияси билан учрашдим¸ Россия томонидан шундай таклиф бўлган экан. фикримча ҳали бу тўғрида қарор қабул қилишга анча эрта¸аммо бу масала ҳал қилиниши мумкин”¸ - деди Ортиқов.