АҚШдаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи Ҳюман райтс уотч ташкилоти Ўзбекистон ҳукумати инсон ҳуқуқлари фаоли Саиджаҳон Зайнобиддиновни ҳибсдан озод этишга чақирди.

Ташкилотнинг бугун чиқарган баëнотида айтилишича¸ Зайнобиддиновнинг қамоққа олиниши Андижондаги намойишчиларга қарши ҳукумат куч ишлатгани ҳақида очиқ гапиргани билан боғлиқ.
13 май Андижон воқеаларининг гувоҳи бўлган Зайнобиддинов Ўзбекистон ҳукумат кучлари намойишчиларни ўққа тутгани ҳақида бир неча хорижий ахборот агентликларига маълумот берган эди. Зайнобиддинов шанба куни ҳибсга олинган.
Ўзбекистон ҳукуматининг даъво қилишича¸ Андижонда юз берган ҳодисалар оқибатида ҳукумат кучлари¸ фуқаролар ва қуролли одамлардан жами 169 киши ҳалок бўлган. Бироқ инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари ва сиëсий мухолифат гуруҳларига кўра¸ мингдан зиëд одам ҳалок бўлган бўлиши мумкин.
Андижон вилояти бош прокурори Баҳодир Деҳқоновнинг бугун маълум қилишича¸ Андижон воқеаларига алоқадорликда гумон қилиниб¸ 97 киши қўлга олинган.
Ўзоқ вақтдан буëн сургунда истиқомат қилиб келаëтган Ўзбекистон Эрк демократик партияси раҳбари Муҳаммад Солиҳнинг Озодлик радиосига айтишича¸ ҳозир қамоққа олинганларнинг аниқ сонини айтиш қийин.
Айни пайтда бугун Ўзбекистон парламенти Андижонда рўй берган воқеалар юзасидан текширув ўтказиш учун махсус комиссия ташкил қилган.