Бугун Мисрда мамлакат конституциясига ўзгартиш киритиш бўйича референдум ўтказилмоқда.

Халқ муҳокамасига хавола этилган констиутцияга ўзгартиш мамлакат тарихида биринчи марта рақобатли президентлик сайлови ўтказиш имконини беради.
Реферндумда биринчилардан овоз берганлар орасида Миср Президенти Ҳусни Муборак ҳам бор эди. Мисрга 1981 йилдан бери етакчилик қилиб келаётган Муборак мамлакат ичидаги ва халқаро босим остида кўп номзодлар иштирокидаги сайловлар ўтказишга чақирди.
“Оғалар ва сингиллар, мен Конститутцияга ўзгартиш киритишни сўрадим. Чунки Миср президенти сифатида халқнинг ўзига раҳбар танлаш иродасини ҳурмат қилиш менинг бурчим. У ким бўлишидан қатъи назар мамлакатни демократия сари етаклаши ва халқ учун янги имкониятларни очиб бериши керак бўлади”, - деди Ҳусни Муборак.
Айни пайтда, мухолифат реферндумни бойкот қилишга чақирди. Миср мухолифатига кўра, констиутцияга киритиш таклиф этилаётган ўзгартиш мустақил номзодлар имкониятини чеклайди.
Олинган сўнгги хабарларга кўра, Кефая мухолифат ҳаркатининг аъзолари Қоҳирда норозилик намойиши уюштирган. Хабар қилинишича, намойиш фуқаролик кийимидаги полиция томонидан тарқатиб юборилган. Полиция 46 мухолифат аъзосини ҳибсга олгани айтилмоқда.
Шу пайтгача Миср президенти парламент томнидан нозмод сифатида кўрсатилиб, ҳеч қандай рақобатсиз сайланиб келган. Муборакнинг иқтидордаги Миллий демокртатик партияси парламентдаги кўпчиликни ташкил этади.
Реферндумнинг якуний натижалари Пайшанба куни эълон қилинади.