Туркия Бош вазири Ражаб Тайип Эрдўған бугун икки кунлик ташриф билан Қозоғистон пойтахти Остонага борди.

Унинг бугун Қозоғистон Бош вазири Даниял Ахмедов билан музокаралар ўтказиши¸ икки томонлама шартномаларга қўл қўйиши ва матбуот анжумани ўтказиши кутилмоқда.
Сафари давомида Эрдўған Қозоғистон парламенти раиси ҳамда Туркия-Қозоғистон тадбиркорлари анжуманида қатнашишни режалаштирган.
Жума куни Эрдўғаннинг Алматида Президент Назарбоев билан учрашиши кутилмоқда.