Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик тузилмалар ва инсон ҳуқуқлари идораси бугун Бишкекда ўзининг сайловни кузатувчи миссияси идорасини очди.

Миссия раҳбари Любомир Копайнинг билдиришича¸ сайлов бўйича 15 мутахассис Бишкекда бўлади ва 26 кузатувчи вилоятларга юборилади. Копай бу тўғрида бугун Бишкекда ўтказган матбуот анжуманида буларни айтди:
“Узоқ муддатли кузатувчиларни ўз ичига олган асосий гуруҳимиз таркибида ЕХҲТга аъзо 21 давлат вакиллари бор. Улар Ғарбий ва Марказий Европа ҳамда Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқароларидир”¸ - дейди миссия раҳбари.