АҚШдаги Ҳюман райтс уотч инсон ҳууқларини ҳимоя қилувчи ташкилот Ўзбекистон ҳукуматини Андижон ҳудудига кузатувчилар киришини тақиқлаб қўйганликда айблади.

Ташкилотнинг бугун чиқарган баëнотида айтилишича¸ Андижонга сафар қилган ташкилот ходимларидан бири Ўзбекистон ҳукумати жамоатчиликнинг Андижон воқеаларида ҳалок бўлганлар ва ҳукуматнинг куч қўллагани ҳақида маълумот тўплашига тўсқинлик қилаëтганининг гувоҳи бўлган.
Ўзбекистон ҳукуматининг айтишича¸ Андижонда рўй берган зўравонликда 169 одам ҳалок бўлган. Аммо инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар ва мухолиф партияларга кўра¸ ҳодисада мингдан зиëд одам қурбон бўлган бўлиши мумкин.
Ҳюман райтс уотчнинг билдиришича¸ Андижон аҳолиси ҳукуматнинг жазо чораларидан қўрқиб 13 май воқеалари ҳақида очиқ гапиришига жасорат қилмаяпти.
Баëнотда айтилишича¸ Андижон журналистлар ва инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари учун ëпиқлигича қолмоқда.