АҚШ расмийларининг билдиришича¸ терговчилар Американинг Кубадаги Гуантанамо қамоқхонасида Қуронга нисбатан ҳурматсизлик ҳоллари юз берганини тасдиқлаган.

Бу борада пайшанба куни Вашингтонда маълумот берган АҚШнинг Гуантанамодаги ҳарбий қамоқхонаси қўмондони генерал Жэй Ҳуд терговчилар қамоқхонада юз берган бешта шундай ҳолатни аниқлашганини айтди:
“Биз қамоқхона ходимлари томонидан Қуронга нисбатан 13 марта ҳурматсизлик қилинганлиги ҳолатларни аниқладик. Бу воқеаларнинг ўнтаси қамоқхона қўриқчилари ва учтаси сўроқ қилувчи ҳарбийлар томонидан амалга оширилган. Биз ана шу 13 воқеадан фақат бештасини исботладик¸ тўрттаси қўриқчилар ва беттаси сўроқ қилувчилар томонидан содир этилган”¸ - деди генерал Ҳуд.
Ўнга кўра¸ терговчилар Қуронни ҳожатхонага ташлангани ҳақида ишончли далил топа олмаган.