Эрон давлат радиоси хабарига кўра¸ бугун мамлакат исломий конституциясини мудофаа қилиш кенгаши ҳукуматдан ядровий ëнилғи ишлаб чиқаришни талаб қилувчи ҳужжатни қабул қилган.

15 май куни парламент тасдиғидан ўтган мазкур лойиҳа¸ кенгаш томонидан тасдиқлангач¸ эндиликда қонуний кучга киради.
Радио хабарида айтилишича¸янги қонун ҳукуматдан халқаро эътирозларга сабаб бўлиб келаëтган уранни бойитиш жараëнини дарҳол қайта тиклашни талаб қилмайди.Қайд этилишича¸ қонун ядровий ëнилғига эга бўлиш йўлидаги ҳаракатлар тўхтаб қолмаслигини тартибга солади.
АҚШ ва Европа Иттифоқи Эроннинг бойитилган урандан атом бомбаси яратишда фойдаланиши эҳтимолидан ташвишга тушиб келмоқда¸ расмий Теҳрон эса¸ ўз мақсади ядровий ëнилғи эканини такрорламоқда.
Чоршанба куни Эрон расмийлари мазкур масалада Европа Иттифоқи билан музокараларни давом эттиришга розилик бердилар.