Эрон ҳукумати Покистон Президенти Парвез Мушаррафдан “Теҳрон ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга интилмоқда”¸ деган иддаосини тушунтириш талаб қилган.

Шанба куни Мушаррафнинг Германияда чиқадиган “Шпигел” журналига беган интервюсида Эрон атом бомбасига эга бўлишга жиддий интилаëтгани айтилади.
Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот вакили Ҳамид Ризо Осифийнинг айтишича¸ журнал Мушаррафдан нотўғри иқтибос келтирган бўлиши мумкин.
Унга кўра¸ Эрон нимага интилаëтгани ва интилмаëтгани ҳақида ўзи гапириши керак.