АҚШ генерали Ричард Мйерс Ал-Қайданинг Ироқдаги раҳбари Абу Мусаб аз-Зарқавий ҳақиқатан жароҳатланганини билдирди.

У бугун Американинг “Фокс нюз” телеканали орқали гапириб¸ АҚШ расмийлари аз-Зарқавийнинг аҳволи қанчалик оғир эканлиги ҳақида маълумотга эга эмаслигини айтди.
Пайшанба куни интернетдаги Исломий саҳифалардан бири тарқатган баëнотда аз-Зарқавий жароҳатланганини маълум қилган эди.