Япония ташқи ишлар вазири Нобутака Мачимура ҳамда Токиога борган Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия Президенти Владимир Путиннинг жорий йилда Японияга ташриф буюриши ҳақида келишиб олдилар.

Лекин икки расмий, Путиннинг ташрифи санаси ҳозирча белгиланмаганини маъулм қилди. Мачимуранинг айтишича, Путиннинг ташрифи сермаҳсул ва муваффақиятли бўлиши учун унга пухта тайёргарлик кўриш лозим бўлади.
Бу йил Россия ва Япония ўртасидаги муносабатларга 150 йил тўлади.
Лавров Япония ва Россия ўртасида барча соҳалардаги икки томонлама ҳамкорлик ўрнатилиши лозимлигини айтди.
Бироқ Лавров ва Мачимура икки давлат ўртасида 60 йилдан бери давом этиб келаётган Курил ороллари мунозарасини ечиш бўйича илгарилаш бўлмаганини маълум қилди.
Япония бу оралларни ўзига тегишли шимолий ҳудудлар, деб атаса, Москва уларни Россиянинг бир қисми бўлмиш Жанубий Курил ороллари сифатида билади.
Мачимура бу масала жуда мушкул экани, лекин музакаралар давом этишини маълум қилди.