Исроил ҳукумати бугун мамлакат қамоқхоналаридан 400 фаластинлик маҳбусни озод қилишни бошлади.

Ўнлаб фаластинлик маҳбуслар Иордан дарëсининг ғарбий соҳилидаги Рамаллоҳ шаҳри яиқинидаги текширув пунктида озод этилди. Озодликка чиққан бошқа маҳбуслар Иордан дарëсининг ғарбий соҳили ва Ғазо минтақасидаги текширув пунктларидан Фаластин ҳудудига ўтказилади.
Исроил ва Фаластин ўртасида феврал ойида имзоланган ўт очишни тўхтатиш шартномаси бўйича Исроил 900 фаластинлик маҳбусни қамоқдан озод этиш мажбуриятини ўз зиммасига олган эди.