Россия Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Россия ҳукумати ўтган ой Андижонда рўй берган ҳодисада “Ўзбекистон Исломий ҳаракати”¸ “Толибон” қолдиқлари ва баъзи чечен жанггариларининг қўли борлиги ҳақидаги маълумотга эга эканлигини айтди.

Лавровнинг айтишича¸ Ўзбекистон ҳукумати бундай шахслар қандай қилиб республика ҳудудига киргани юзасидан текширув ўтказиши керак.
Ўзбекистон ҳукумати АҚШ ва Ғарб давлатларининг Андижон воқеалари юзасидан халқаро текширувлар ўтказиш ҳақидаги чақириқларини рад қилиб келмоқда.
Расмий Тошкентга кўра¸ ҳодисада ҳалок бўлган 173 одамнинг кўпчилиги жанггарилардир. Инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларининг айтишича¸ воқеалар жараëнида бир неча юз киши қурбон бўлган.