АҚШ маъмурияти Беларус раҳбарияти вакилларидан баъзиларининг банклардаги ҳисоб рақамларини музлатиб қўйиши ва уларга АҚШга кириш визаси бермаслиги мумкин.

АҚШ Беларус мулозимларининг спорт, маданият ва сиëсатга оид халқаро анжуманлардаги иштирокини чеклаши эҳтимоли ҳам йўқ эмас.
Бу ҳақда АҚШ Давлат департаментининг ўз исмини ошкор этишни истамаган вакили маълум қилди.
2004 йилда ҳам Беларуснинг баъзи раҳбарларига АҚШ ва ЕИга кириш чеклаб қўйилган эди.
АҚШ Беларус ҳукуматини инсон ҳуқуқларига риоя этмаслик ва эркин матбуотни чеклашда айблаб келади.