Бугун Ливанда мамлакт парламентига тўрт босқичда ўтказиладиган сайловларнинг иккинчи босқичи бўлиб ўтди.

Асосан шиалар жойлашган мамлакат жанубида ўтказилган сайловда Сурия тарафдори бўлган “Ҳизбуллоҳ” ва “Амал” ҳаракатлари номзодлари ғалаба қозониши кутилмоқда. Сайловда овоз бериш ҳуқуқига эга бўлган 665 мингдан зиëд эркак ва аëл рўйхатга олинган.
Ўтган якшанба куни Байрутда ўтказилган сайловда Сурияга қарши Саъд Ҳаририй бошчилигидаги мухолифат номзодллари ғалаба қозонган эди.
Саъд Ҳаририй феврал ойида ўлдирилган Ливан собиқ бош вазири Рафиқ Ҳаририйнинг ўғли.