Туркия расмийларининг билдиришича¸ мамлакатнинг курдлар жойлашган жануби-ғарбий қисмида бугун эрталаб рўй берган зилзила оқибатида камида 37 киши жароҳатланган.

Рихтер шкаласи бўйча 5.7 баллга тенг бўлган ер силкиниши Бингол вилоятининг Карлиова шаҳрида юз берган. 1999 йилда Туркияда рўй берган икки зилзила оқибатида тахминан 18 минг одам ҳалок бўлган эди.