Бугун Исроил полицияси Қуддусдаги Ал-Ақсо масжиди ташқарисида юзлаб фаластинлик тош отувчиларга қарата ҳушсиз қилувчи гранаталар отди.

Қуддус полицияси матбуот вакили Шмуел Бен-Рубининг айтишича¸ фаластинликлар масжидни зиëрат қилувчи яҳудийлар ва полиция ходимларига қарата тош ота бошлаганидан кейин полиция граната отишга мажбур бўлган. Ҳодисада бир фаластинлик қўлга олинган ва икки яҳудий зиëратчи енгил жароҳатланган.
Исроил Бош вазири ўринбосари Шимон Переснинг Рейтер ахборот агентлигига айтишича¸ Исроил кучлари консерватор гуруҳларнинг провокациясига йўл қўймайди.