Германияда йўл полицияси ходими, скелет ҳайдаб бораяптими, деб бир автомобилни тўхтатди.

Маълум бўлишича, машина олдидаги чап ўриндиқда чиндан ҳам скелет ўтирган. Бўй-басти нормал одамникидай қилиб, пластмассадан ишланган скелетнинг қаншарига қуёшкўзойнак ҳам қўндирилган.
Машина рули ўнг томонда бўлиб, уни ҳайдовчилик гувоҳномаси бор 24 яшар йигит бошқариб кетаётган эди.
Скелет хавфсизлик камари билан боғлаб қўйилганини кўрсатганидан сўнг, полициячилар ҳайдовчини, оқ йўл тилаб, қўйиб юбордилар.